"Хайрли кеч, Америка! Бир ҳафта ичида сиз ҳаётингизга, оилангиз ҳаётига ва биз севадиган ушбу мамлакат келажагига бевосита таъсир қиладиган қарор қабул қилиш имкониятига эга бўласиз", – деган Ҳаррис ўз нутқининг бошида.
Унинг сўзларига кўра, бўлажак сайловлар “икки партия ва икки хил номзод ўртасидаги танловдан кўра кўпроқ”.
Митинг ўтказиладиган жой тасодифан танланмаган – бу жой Оқ уй ёнида жойлашган ва Эллипс парки номи билан машҳур. Бу ерда 2021 йил 6 январ куни унинг сайловдаги рақиби республикачи Доналд Трамп ўз тарафдорлари билан суҳбатлашган ва шундан кейин сайловчиларнинг баъзилари Капитолий биносига бостириб кирган эди.
Ҳарриснинг таъкидлашича, тўрт йил олдин айнан шу жойда Трамп эркин ва адолатли сайловда халқнинг иродасини йўқотганини билиб туриб, Капитолийга қуролли тўдани юборган.