Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Калмарлар ўйини" сериали плагиатми? Ҳиндистонлик режиссёр Netflixни судга берди

"Калмарлар ўйини" сериали плагиатми? Ҳиндистонлик режиссёр Netflixни судга берди

Ҳиндистонлик кинорежиссёр Соҳам Шоҳ Netflix стриминг платформаси устидан судга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, Америка компанияси томонидан суратга олинган Жанубий Кореянинг "Калмар ўйини" сериали унинг "Фортуна" (Омад, 2009) ҳинд фильмининг плагиатидир.

Даъво Нью-Йорк федерал судига юборилган. Bloomberg нашридан иқтибос келтирган ҳолда даъво аризасида айтилишича, "Калмарлар ўйини"нинг асосий сюжети, персонажлари, мавзулари, атмосфераси, воқеалар ривожи ва кетма-кетлиги "Фортуна" фильмига жуда ўхшаш бўлиб, бундай ўхшашликлар тасодиф бўлиши мумкинлигига ишониб бўлмайди", — дейилади даъво аризасида.

Netflix вакили бу айбловлар асоссиз эканини айтди. Компания ўз ҳуқуқларини "қатъий ҳимоя қилиш" ниятида.

2022 йилда "Калмарлар ўйини" йирик Эмми мукофотини қўлга киритган биринчи хорижий драматик сериалга айланди. Сериал ишга туширилганидан кейин бир неча ой давомида Netflixдаги энг машҳурларидан бири бўлиб қолди. Иккинчи фасл 2024 йил охирида, охиргиси 2025 йилда чиқади.

Киритилди: 11:10 14.09.2024. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!