Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Каллас: "Россияга қарши санкциялар Марказий Осиёга зарар етказмоқда"

Каллас: "Россияга қарши санкциялар Марказий Осиёга зарар етказмоқда"

Россия Федерациясига қарши санкциялар Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодига зарар етказмоқда, бироқ жорий этилган чекловларни бу минтақа орқали четлаб ўтишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

"Европа Иттифоқи Россия уруш машинасини йўқ қилиш учун 16 та санкциялар пакетини киритди ва биз 17-пакет устида ишламоқдамиз. Шунинг учун ҳам мен санкцияларимизни четлаб ўтишга, жумладан, Марказий Осиё орқали ҳам курашиш муҳимлигини таъкидладим", - деди Кая Каллас.

Унинг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар минтақа мамлакатлари иқтисодига зарар етказаётган бўлса-да, Россия компанияларига чекловларни четлаб ўтиш учун Марказий Осиёга мурожаат қилишига йўл қўйиб бўлмайди.

Киритилди: 17:36 27.03.2025. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!