Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Калифорнияга мега-зилзила яқинлашмоқда

Калифорнияга мега-зилзила яқинлашмоқда

АҚШ Геологик хизмати мутахассислари Калифорнияда зилзила юз бериши мумкинлиги ва у фалокатга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради "Планета Новости" портали.

ОАВ хабарларига кўра, охирги пайтлари Солтон-Си кўли атрофида 2,6-4,6 балл магнитудали силкинишлар қайд этилган. Хусусан, 10 август душанба куни датчиклар Сан-Андреас ёриғи бўйлаб ўндан ортиқ қисқа муддатли силкинишларни қайд этди.

Ёриғлар чизиғи бўйлаб силкинишлар сўнгги 90 йил ичида тўртинчи марта қайд этилмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги 30 йил ичида ушбу географик кенгликларда ҳалокатли кучга эга сейсмик ҳодиса вужудга келиш эҳтимоли 20% ни ташкил этади. Геологик хизмат эҳтимолий офат белгиларини кузатишда давом этмоқда.

Киритилди: 20:25 14.08.2020. Ўқилди: 4073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!