Калифорниянинг Уотсонвилл шаҳрида иккита кичик самолётнинг тўқнашуви оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди.
“Қўнаётган икки самолёт тўқнашувидан сўнг фавқулодда хизматлар Уотсонвилл шаҳар аэропортига жўнаб кетди”, — деб ёзади “РИА Новости” шаҳар ҳокимиятининг Twitter'даги хабарига таяниб.
Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
26 июнь куни Сан-Паулуда номаълум русумдаги енгил самолёт ҳалокатга учраганди. Ҳодиса оқибатида бортдаги уч киши ҳалок бўлган.