1️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилояти бошқармаси Пастдарғом туман филиали кадастр муҳандиси ўзининг ваколатли танишлари орқали, маҳаллий фуқарога тегишли 2 сотих ер майдонининг кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
⚖️ Ҳозирда муҳандисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ ДХХ Cурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори вилоят Иқтисодий судида кўрилаётган иқтисодий иш доирасида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 1983 й.т. фуқародан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🏪 Ҳурматли фуқаролар кундалик ҳаётда бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.