Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Журналистлар мураббийни пора устида қўлга туширишди

A A A
Журналистлар мураббийни пора устида қўлга туширишди

Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Салису Юсуф коррупцион жанжал ичида қолди, дея хабар беради BONA NAIJA.

Тарқатилган видеоролик 2017 йилнинг декабрида ёзиб олинган. Ўшанда ўзларини агент сифатида таништирган журналистлар Юсуфга 1 минг доллар пора бериб, буни яширин камерада суратга туширганлар. Келишувга кўра, мураббий икки ўйинчини Нигерия терма жамоасининг Африка миллатлар кубогига борадиган таркибга қўшиши керак эди.

Юсуф Нигерия футболида обрўли кишилардан саналади. У 2016 йилдан буён миллий терма жамоани бошқариб келмоқда ва уни 2020 йилги Олимпиадага тайёрлаши керак.

Юсуфнинг ўзи бу айбни тан олмаяпти, у бу пулларни совға сифатида қабул қилганини айтмоқда.

Manba: stadion.uz

Киритилди: 19:32 24.07.2018. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар