Аввалроқ ҳабар қилганимиздек ЎМИ расиси муфтий У.Алимов Бишкекда ўтказилган «Маънавий ипак йўли. Буюк инсоний анъаналар ва замонавий таҳдидлар» деб номланган конференция иштирок этгди. Тадбир давомида Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равил Гайнутдин билан ўтган учрашув сўнггида Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини жорий йилнинг декабрь ойи биринчи ўн кунлигида Францияда ўтказиладиган конференцияга таклифнома тақдим этилган.
17 сентябрь куни АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни давлат раҳбари Ш.М.Мирзиёев қабул қилди Тошкент шаҳрида делегация аъзолари «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги кўп қиррали, жумладан, мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр экани таъкидланди.
Замонамизнинг етук муҳаддис олимлардан бири «Асарул-ҳадисиш-шариф фий ихтилафил-аимматул-фуқаҳо», «Адабул ихтилаф фий масаилил-илми вад-дийн» каби машҳур асарлар муаллифи Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида юртимизнинг кўплаб тарихий қадамжоларини зиёрат қилди.
Саудия Арабистони ҳукумати умра учун келаётган зиёратчиларга қўйилган таъқиқни олиб ташлади. Яъни, энди Саудия Арабистонига келган зиёратчилар 30 кун давомида Саудиянинг барча шаҳарларига зиёрат ёки сайёҳлик учун борса бўлади. Фақат бу 30 кунлик рухсатни 15 куни Макка шаҳри учун бўлиши шартдир – дейди ҳаж вазирлиги ходими Абдулазиз Вазан. Ўтган йили умрага 7 млн зиёратчилар ташриф буюришган эди.
Москва шаҳри яқинида жойлашган Шереметова аэропортида мусулмонлар учун намозхона очилиши режалаштирилгани маълум қилинди. Бунинг учун алоҳида ҳудуд ажратилган. Намозхона аэропортнинг Е терминалининг биринчи қаватида жойлашгани айтилган.