Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жулиан Ассанж қўлга олинди. Доналд Трамп нега бефарқ?

A A A
Жулиан Ассанж қўлга олинди. Доналд Трамп нега бефарқ?

Давлат раҳбари WikiLeaks ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

  • Мен WikiLeaks ҳақида ҳеч нарса билмайман. Бу менга таллуқли мавзу эмас, деди у пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда.

Ассанжга қўйилган айбловларга нисбатан фикри сўралганда: Менинг фикрим йўқ , дея жавоб берди.

Қўшимча қилиб, бу ҳаракатларга аралашмасли ва тегишли кўрсатмаларни бош прокурор Баррга топширганлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Жулиан Ассанж етти йил давомида Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб юрган эди. У АҚШга экстрадиция қилинишдан қочиб юрганининг сабаби, у махфий ҳужжатларни тарқатиб юборган. Бундан ташқари унга 35 йил қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.

Эквадор ҳукумати Wikileaks асосчисига бошпанадан воз кечди ва 11 апрел куни Ассанжни қўлга олишди.

Киритилди: 10:11 12.04.2019. Ўқилди: 2067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар