Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЖССТ яна бир чақириқ билан чиқди

ЖССТ яна бир чақириқ билан чиқди

ЖССТ бутун дунёдаги давлат муассасалари — мактаб, болалар боғчалари, касалхона ва қариялар уйларидаги фуқароларни соғлом овқат билан таъминлашга чақирди деб хабар берди БМТ Янгиликлар марказига таянган ҳолда "zamon.uz".

Ташкилот нотўғри овқатланиш организмга катта зарар етказиши, саратон, диабет ва юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкинлигини эслатди.

«Ҳукуматларга бошқалар учун намуна бўлиш ва давлат идораларида бериладиган ёки сотиладиган овқат соғлом бўлиши учун барча имкониятларни ишга солиш пайти келди», — деган ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. «Давлат маблағлари носоғлом озиқ-овқатга сарфланмаслиги керак», — дея қўшимча қилган у.

ЖССТ фикрича ушбу муассасаларда соғлом овқатланишни ташкил қилиш билан ҳар йили 8 миллионгача кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Мутахассислар жамоат ошхоналарида овқатланиш менюсини янгилаш бўйича қуйидагиларни таклиф қилмоқда:

  • туз истеъмолини камайтириш ва ошпазларнинг йодланган туздан фойдаланганига ишонч ҳосил қилиш;
  • шакар истеъмолини камайтириш;
  • тўйинган ёғларни ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишни тўхтатиш;
  • трансёғларни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш;
  • мева, сабзавот, дон ва дуккакли экинлар, шунингдек, ёнғоқ истеъмолини сезиларли даражада ошириш;
  • тоза ичимлик суви билан бепул таъминлаш.

Айрим мамлакатлар давлат муассасаларида овқатланишни яхшилаш дастурларини амалга оширмоқда.

Хусусан, Бразилияда мактабда болалар овқатланиш учун ажратиладиган маблағнинг 30 фоизи маҳаллий фермер хўжаликларининг янги ва мавсумий маҳсулотларига сарфланади. Шунингдек, мактаб менюсида яримтайёр маҳсулотлар бўлишига йўл қўйилмайди.

Жанубий Кореяда мактабдан 200 метр узоқликда соғлом овқатланиш зоналарини ташкил этилган. Ушбу зоналардаги ресторан ва кафеларда шакар, тўйинган ёғ ёки калорияси белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган маҳсулотларни сотиш тақиқланган.

Киритилди: 05:00 15.01.2021. Ўқилди: 3380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!