Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейсус коронавирус билан касалланган АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқасига тезроқ соғайишни тилаб қолди.
Бу ҳақда ЖССТ раҳбари ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
«Президент Дональд Трамп ва Мелания Трампга тўлиқ ва тезроқ тикланишни тилаб қоламан », деб ёзган Гебрейсус.
Аввалроқ Трамп рафиқаси билан биргаликда ёрдамчисида коронавирус аниқлангани сабабли бошқалардан ажратилганлигини маълум қилган, кейинчалик эса ўзларида ҳам CОVID-19 ҳолати тасдиқланганлиги айтган эди.