Коронавирус манбаларини Хитойнинг Ухан шаҳрида қидириш керак, демоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда.
"Вируснинг келиб чиқишини ўрганишга келсак, битта нарса аниқ: ушбу тадқиқот биринчи хабар келган Хитойнинг Ухан шаҳрида бошланади", деди у.
Гебрейесуснинг аниқлик киритишича, айни шу асосда қидирувни кейинчалик қаерга йўналтириш аниқ бўлади.