Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ: Коронавируснинг давомли асоратларидан аёллар икки баробар кўпроқ азият чекмоқда

ЖССТ: Коронавируснинг давомли асоратларидан аёллар икки баробар кўпроқ азият чекмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги баёнотида келтирилган фактлар кўпчилик учун кутилмаган хулоса бўлди. Унда қайд этилишича, коронавирус касаллигининг давомли асоратлари аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ учрайди.

Маълумки, СOVID-19нинг ўткир босқичида 4 ҳафтадан зиёд вақт ўтиб, 12 ҳафтагача чарчоқ, тушкунлик, танадаги оғриқлар, юрак фаолияти бузилиши, нафас қисиши каби аломатлар кузатилган беморлар узоқ давом этадиган коронавирусни бошдан кечирганлар тоифасига қўшилади.

ЖССТ таҳлилларига кўра, пандемия бошланганидан сўнг икки йил ичида Европа минтақасига кирувчи 53 мамлакатда 17 миллион нафарга яқин бемор худди шу синдромдан азият чеккан.

АҚШнинг Саломатлик кўраткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотларига асосланган хулосалар шуни кўрсатадики, касаллик ҳар учинчи аёл ва ҳар бешинчи эркакда давомли шаклга ўтиши мумкин.

‼️Қолаверса, СOVID-19дан кейинги бундай асоратларга дучор бўлиш эҳтимоли хотин-қизларда эркакларга нисбатан икки баробар юқори.

Киритилди: 10:25 17.09.2022. Ўқилди: 2241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!