Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ — Коронавирусга қарши чоралар гриппнинг тарқалишини камайтирди

ЖССТ — Коронавирусга қарши чоралар гриппнинг тарқалишини камайтирди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳукуматлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мавсумий гриппга қарши курашда самарали эканлигини исботлади. Касалликнинг тарқалиши сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда 24 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси томонидан ўтказилган брифингда ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бош мутахассиси Кетрин Смолвуд маълум қилди.

«Жанубий яримшардаги грипп мавсуми олдинроқ бошланган мамлакатларда биз COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар грипп тарқалишини камайтиришда самарали бўлганини кўрдик», — деди Смолвуд.

Унинг сўзларига кўра, грипп вируслари тарқалишининг камайиши 2020 йил бошида Европада ҳам кузатилган, ўша пайтда ҳукуматлар COVID-19 пандемияси сабабли карантин жорий этган.

Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийсининг сўзларига кўра, грипп ушбу эпидемия мавсумида йўқ бўлиб кетиши ҳақида гапириш учун ҳали эрта.

Киритилди: 13:28 25.11.2020. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!