Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ коронавирусдан тузалганлар сонини ошкор этолмаяпти. Чунки...

ЖССТ коронавирусдан тузалганлар сонини ошкор этолмаяпти. Чунки...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирусдан тузалганлар сони тўғрисида маълумотларни эълон қилишни тўхтатди, чунки барча мамлакатлар бундай маълумотларни мунтазам равишда тақдим этолмаяпти.

ЖССТнинг расмий вакили Тарик Язаревичнинг сўзларига кўра, кўплаб мамлакатларда касаллар соғайиб кетиш имкониятига эга эмаслар, шунинг учун вазият ривожланиб борар экан, ташкилот янги маълумотларни олиши мумкин, дея хабар беради РИА Новости.

Коронавирус COVID-19 — бу янги касаллик, унга иммунитет қандай мослашгани ва одамнинг тўлиқ тикланганлигини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида кўпроқ эпидемиологик маълумотларни олиш керак, деди Язаревич.

Дунёда, сўнгги маълумотларга кўра, 860 мингдан ортиқ касаллик ҳолати ва 42 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.

Киритилди: 17:42 01.04.2020. Ўқилди: 3147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!