Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жонсон ва ЖССТ раҳбари CОВИД-19 нинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш зарурлигини таъкидлади

Жонсон ва ЖССТ раҳбари CОВИД-19 нинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш зарурлигини таъкидлади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус билан музокаралар пайтида коронавирус сабабларини мустақил равишда текшириш муҳимлигини таъкидлади.

Бош вазир девонининг баёнотида айтилишича, Буюк Британия раҳбари ва доктор Тедрос коронавирус пандемиясини мустақил равишда текшириш келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида хулосалар чиқариш учун зарурлигини қайд этишган.

Жонсон, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш билан суҳбатлашган. Иккала ҳолатда ҳам, ҳукумат раҳбари Буюк Британиянинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган.

 

 

Киритилди: 20:00 27.05.2020. Ўқилди: 1767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!