Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Жон Керри келаси ҳафтада Москвага ташриф буюради

A A A
Жон Керри келаси ҳафтада Москвага ташриф буюради

АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри келаси ҳафтада Москвага ташриф буюради, деб хабар берди РБК ўз манбаларига таяниб.

АҚШ президенти Жо Байден Керрини иқлим масалалари бўйича махсус вакил лавозимига тайинлаганди. РБК манбаларининг сўзларига кўра, Керри Москвада Россия президентининг халқаро ташкилотлар бўйича махсус вакили Анатолий Чубайс билан учрашади. 13 июль куни эса Россия президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Руслан Эделгериев билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Жон Керри АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаган вақтида Россияга бир неча марта келган.

22–23 апрель кунлари АҚШ президенти ташаббуси билан виртуал шаклда глобал иқлим саммити ўтказилди. Унда 40 мамлакат раҳбарлари қатнашди.

Киритилди: 15:29 09.07.2021. Ўқилди: 2668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар