Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жон Кеннедига қилинган суиқасд видеоси кимошди савдосига қўйилади

Жон Кеннедига қилинган суиқасд видеоси кимошди савдосига қўйилади

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг кортежи суиқасддан сўнг шифохонага кетаётгани акс этган янги видеолавҳалар Массачусетс штатининг Бостон шаҳридаги RR Auction кимошди савдоси уйида сотилади. Бу ҳақда People нашри хабар берди.

Нашрга кўра, кимошди савдоси 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Видеода Парклэнд шифохонасига шошилаётган кортеж тасвирланган. Унинг муаллифи Техас штатининг Даллас шаҳрида яшовчи Дейл Карпентер бўлиб, унинг ўлимидан сўнг видеолавҳа набираси Жеймс Гейтсга қолган.

“Плёнка пластик сут қутисида сақланган. У бир неча йил менинг шкафимда турди”, – дейди Гейтс.

RR Auctions ижрочи вице-президенти Бобби Ливингстонга кўра, ушбу лавҳа “Запрудер фильми”да қайд этилган воқеалардан кейинги лаҳзани акс эттиради.

Маълумот учун, Кеннеди ўлдирилиши акс этган 26 сониялик видео Қўшма Штатларда “Запрудер фильми” номи билан танилган, чунки уни кинокамера билан оломон орасида бўлган Авраам Запрудер суратга олган. 486 кадрдан иборат ушбу фильмда собиқ президент вафоти тасвирланган.

АҚШнинг 35-президенти Кеннедига 1963 йил 22 ноябрда Техасга сайловолди сафари чоғида Далласда суиқасд қилинган. Жиноят ортидан тузилган расмий комиссия бу Ли Харви Освальднинг иши деган хулосага келган. Комиссия хулосасига кўра, ўқ Далласнинг марказий майдонида жойлашган мактаб дарсликлари омборининг олтинчи қаватидан отилган. У ердан телескопик кўринишга эга милтиқ ва ишлатилган патронлар топилган.

Киритилди: 21:17 06.09.2024. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!