Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жо Байден: "Оқ уй мен учун "олтин қафас"

A A A
Жо Байден: "Оқ уй мен учун  "олтин қафас"

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйдаги ҳаётини «олтин қафас»да яшаш деб атади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

«Эрталаб уйғонганимда рафиқам Жиллга қараб, ‘қаерга келиб қолдик ўзи?’ дейман», — деган Байден.

Сиёсатчи уй хизматчиларининг уни кутиб туришига ва эгнига пальтосини кийдириб қўйишига ҳанузгача кўника олмаётганини айтган.

Байден Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлиб ишлаган пайтларида Овал офисга юз мартадан кўп ташриф буюргани, аммо илгари Оқ уйнинг турар жой қисмида бўлмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у ер вице-президент қароргоҳидан сезиларли даражада фарқ қилади.

Шунга қарамай, Байден президентликни аллақачон ўзлаштирганини ишонч билан қайд этди.

«Баъзан, ҳамма нарса жуда тез содир бўлаётгани сабабли тўрт йил ўтиб кетгандек туюлади», — деди у.

Киритилди: 03:00 18.02.2021. Ўқилди: 1569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда