Жо Байден Германияга 24 соатдан камроқ давом этган ташрифини якунлади. Бу ҳақда Deutsche Walle хабар берди.
"АҚШ президенти Германиянинг олий мукофоти – Германия Федератив Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени махсус тоифасидаги Катта хочни мамлакат президенти Франк-Валтер Штайнмаер қўлидан қабул қилиб олди. Бу орқали президент Байденнинг немис-америка дўстлиги ва трансатлантик иттифоқни мустаҳкамлашдаги хизматлари қайд этилди", дея хабар берди Германия президенти идораси.
Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги тўфон туфайли бекор қилинган ташрифнинг дастлабки жадвалида Украина етакчиси Володимир Зеленский иштирокида “Рамштейн” форматидаги учрашув ўтказиш тўғрисидаги банд бўлган. “Рамштейн” форматидаги учрашув ноябрь ойига қолдирилди ва у онлайн шаклда ўтказилади.