Жорий йилнинг 21 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи, “Хайрия” МЧЖга қарашли қурилиш фирмаси ишчиси, 33 ёшли Б.Қ. юқоридаги МЧЖ томонидан қурилаётган намунали уйда, ўзаро жанжал оқибатида бирга ишлаган шериги, Фарғона вилоятида яшаган, 63 ёшли Х.Р.нинг бошига ёғоч билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Х.Р. касалхонага келтирилганида вафот этган. Б.Қ. ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.