Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахдаги "заказ иш" бўйича хизмат текшируви тайинланди

Жиззахдаги "заказ иш" бўйича хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда ҳокимлик қарорининг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза киритилганлиги ва бошқа ҳолатлар ҳақида хабар тарқалган.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани прокурорининг Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) тумани ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарорининг 2 нафар фуқарога доир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси Жиззах туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига кўра қаноатлантиришдан рад этилган.

Ҳозирда, хабарда қайд этилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганлиги, шунингдек, туман прокуратураси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланганлиги, натижалари бўйича қонуний чоралар кўрилиши маълум қилинади.

Киритилди: 23:56 14.03.2024. Ўқилди: 5323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!