Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахдаги шифохонада жиноят содир бўлди

Жиззахдаги шифохонада жиноят содир бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.И. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, уяли алоқа воситасини ўғирлатиб қўйганлигини маълум қилган.

Аризада 2021 йил 7 июль куни номаълум шахс томонидан Жиззах шаҳрининг Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғинидаги хусусий клиника хонасидан унга тегишли уяли алоқа воситаси олиб чиқиб кетилганлиги баён қилинганди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Шароф Рашидов туманининг Шариллоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.И. томонидан содир қилингани аниқланиб, ўғирлик буюм ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 23:48 15.08.2021. Ўқилди: 3763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!