Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Жиззахдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида 24 июль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, 24 июль куни соат 16:43 да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига «101» қисқа рақами орқали Дўстлик тумани «Чинобод» МФЙ С. Раҳимов кўчасида жойлашган 35-кўп квартирали уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари юборилган. Қутқарувчилар ёнғин жойига соат 16:48 да етиб бориб, соат 16:53 да ёнғинни ўраб олган ва соат 17:23 да олов ўчирилган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида икки қаватли уйнинг 30 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққан. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 09:30 25.07.2022. Ўқилди: 2264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!