Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда ЙПХ ходими қоидани буздими?

Жиззахда ЙПХ ходими қоидани буздими?

Жорий йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада Жиззаҳ шаҳрида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 25 226 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси пиёдалар ўтиш жойидан олдин чизилган 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган. 

Ҳолат ўрганилди ва "Ласетти" русумли, 25 226 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди. 

Киритилди: 14:04 03.12.2020. Ўқилди: 2579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!