Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда қандолат фабрикаси ёниб кетди

Жиззахда қандолат фабрикаси ёниб кетди

Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 20.45ларда Жиззах шаҳар Ҳ.Олимжон маҳалласи Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган “Бону ширинликлари” МЧЖга қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикасида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Натижада фабрика биносининг 400 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ҳамда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:10 13.06.2019. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!