Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда ота-бола жиноятчилар қотилликка қўл уришди (видео)

Жиззахда ота-бола жиноятчилар қотилликка қўл уришди (видео)

Жиззах шаҳридаги автотураргоҳда Илёс Маматқулов ва унинг ўғли Ғиёсжон Облақуловни киракашлар яхши танишади. Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнайдиган автомобиллар тураргоҳи Кўкбозор ҳудудидан бошқа жойга кўчирилди-ю ота-боланинг тинчи йўқолди. Мўмай даромад олиб, гердайиб юрган зўравонларга янги автотураргоҳда ўрин йўқ эди.

Жиззах шаҳридаги Обод маҳалла ҳудудида жойлашган Суғдиёна бино ва иншоатлардан фойдаланиш дирекцияси билан фуқаро Зафар Турсунов ўртасидаги шартномага кўра автотураргоҳни бошқариш ҳуқуқи Зафар Турсуновда эди.

Айнан мана шу нарса эндигина 21 ёшга кирган Ғиёсжон Облақуловни қотилликка ундади. У отаси билан тил бириктириб жиноятга қўл урган. Ота-бола мунтазам равишда товламачилик билан шуғулланиб келган. Уларнинг ўлжалари ҳайдовчилар бўлган. Талаб қилган пулни бермаса машинасига шикаст етказиш билан қўрқитиб, 2017 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар бир қанча фуқаролардан турли миқдорда, жами: 94 млн 845 минг сўм ундирган. Бу ҳақда Ёшлар телеканалида лавҳа берилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг суд мажлисида ота-боланинг жиноий иши кўриб чиқилди.

ЖКнинг 9-моддаси билан Ғиёсжон Облақуловга 22 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 29-моддасига асосан Илёс Маматқуловга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 15:09 18.02.2019. Ўқилди: 2655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!