Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда опа-сингил фоҳишалар қўлга олинди (ФОТО)

Жиззахда опа-сингил фоҳишалар қўлга олинди (ФОТО)

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида фоҳишахона фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Шароф Рашидов тумани, Зиёкор маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган М.Т. ва шу туманнинг Саройлик маҳалласида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган М.А.лар Иттифоқ маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган, турмушидан ажрашган Н.Т. билан яқин алоқа қилаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, фоҳишахонада Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчасида рўйхатда турган, турмушдан ажрашган, 1995 йилда туғилган, Н.Х. ҳамда Фарғона вилоятининг Данғара туманида рўйхатда турган, турмушга чиқмаган 2002 ва 2003 йилларда  туғилган опа-сингил М.А. ва Ў.А.лар ҳам бўлган.

Жиззахда опа-сингил фоҳишалар қўлга олинди (ФОТО)

Опа-сингилнинг билдиришича, Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида яшовчи, турмушдан ажрашган, 1982 йилда туғилган уй бекаси Д.Р. уларни қўрқитиш йўли билан фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

Қўшмачи аёлларни мунтазам уриб, ҳақоратлаган, агарда фоҳишалик қилишдан бош тортса, оила аъзолари ва маҳалладошларига қилмишлари тўғрисида маълумот беришини айтиб, босим ўтказиб келган. Д.Р. аёлларнинг хизматини 100 минг сўмга баҳолаган. Шунингдек, у “мижоз” топиш ҳамда аёлларни “буюртма” асосида етказиш билан шуғулланган.  

Айтганча, айбланувчи иш топиб беришни ваъда қилиб, аёлларни алдаш йўли билан чақириб олган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида иш қўзғатилди.

Киритилди: 21:15 02.05.2020. Ўқилди: 24775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!