Фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан қурилган мазкур иншоотлар суд қарори билан жавобгарлар ҳисобидан бузилиши белгиланган.
Мазкур суд ҳужжати Бюронинг Жиззах шахар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорларга барча тегишли огоҳлантиришлар берилди. Шундан сўнг, холислар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида бузиш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича ишлар қатъий давом эттирилади. Ўзбошимчалик билан қурилиш қилманг, акс ҳолда жиддий оқибатларга дуч келишингиз мумкин!