Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

Кредит қарздорликларини ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтган даври мобайнида банк ундирувлари бўйича жами 711 млрд сўмлик 18 740 та ижро ишлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Шундан 5 510 та ижро ҳужжати бўйича 196 млрд сўмлик ундирувлар амалда таъминланган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 2 874 та ҳолатда 185,6 млрд сўмлик мол-мулклар хатланган, шундан 843 та мол-мулк (70,5 млрд сўмлик) электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Жумладан, суднинг ижро ҳужжатига асосан “Э.Х” МЧЖдан ундирувчи тижорат банки фойдасига 15,4 млрд сўм қарздорликни ундириш мақсадида гаровда бўлган 36 дона махсус техника электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:06. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!