Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда МЧЖга тегишли бино хатланди

Жиззахда МЧЖга тегишли бино хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида давлат фойдасига ундирилиши белгиланган солиқ қарздорлиги юзасидан қўзғатилган ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳужжатлари талабларини ихтиёрий равишда бажариш учун берилган муддатдан сўнг ҳам қарздор томонидан солиқ қарзи тўланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарздор «Г.Г» МЧЖга тегишли кўчмас мулк объекти хатланди.

Хатлов жараёнида бино белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қарздорга солиқ қарздорлигини ихтиёрий равишда қоплаш имконияти мавжудлиги, акс ҳолда хатланган мол-мулк қонунчиликка мувофиқ баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳамда тушган маблағ ҳисобидан қарздорлик ундирилиши юзасидан тушунтириш берилди.

Мажбурий ижро бюроси давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш, бюджет тушумларини ўз вақтида ундириш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида тизимли ишларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижро ҳужжатлари талабларини ўз вақтида ихтиёрий бажариш ортиқча харажатлар ва мол-мулкка нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилишининг олдини олади.

Киритилди: 10:25 16.07.2026. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!