Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда “Matiz” ва “Nexia” ёниб кетди

Жиззахда “Matiz” ва “Nexia” ёниб кетди

Бугун, 28 июнь куни соат 05:40да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар “Сангзор” МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиққан.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, шохобчадаги “Matiz” ҳамда “Nexia” русумли автомашиналарга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилди.

Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Киритилди: 10:31 28.06.2021. Ўқилди: 3002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!