Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган "Lacetti" дарахтга бориб урилди. Қурбонлар бор

Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган "Lacetti" дарахтга бориб урилди. Қурбонлар бор

Жорий йилнинг 4 январь куни соат 17:30 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-41 "Ғаллаорол-Ўсмат-Бахмал" автомобиль йўлининг 16-километрида "Бахмал-Ғаллаорол" йўналишида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.М. "Lacetti" русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, транспорт воситаси дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 2004 йилда туғилган Н.А. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида, 1968 йилда туғилган К.К. шифохонада вафот этган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:46 07.01.2023. Ўқилди: 3434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!