Жиззахдан ўтган марказий йўлда юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
27 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида Самарқанд вилоятида яшовчи 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Kamaz русумли юк ташувчи транспорт воситасини «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда, автомашинанинг двигатель қисмида қисқа туташув вужудга келганлиги сабабли ёнғин чиққан.
Бунинг оқибатида юк автомашинаси тўлиқ ёнган. Ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва бошқа шахсларга тан жароҳати етмаган.