Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда ички ишлар ходими иш вақтида вафот этди

Жиззахда ички ишлар ходими иш вақтида вафот этди

Жиззахда ички ишлар ходими «Пахта-2022» назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган вақтда жарликка қулаб вафот этди.

Жиззах вилоятида ички ишлар ходими тунги хизматга кетаётган вақтда ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Айтилишича, 2 октябрь куни кеч соат 24:00 да Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Мустақиллик» маҳалласи профилактика инспектори лейтенант Х.Шукуруллаев бошқарувидаги «ВАЗ 2106» автомашинанинг «Жиззах—Гагарин» 4Р-38 автомобиль йўлининг 10-километрида ўнг томони шиналари техник шикастланиши натижасида бошқарувни йўқотган. Натижада қатнов қисмининг ўнг томонидаги дала майдони четига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида лейтенант Х.Шукуруллаев воқеа содир бўлган жойда вафот этган.

Аниқланишича, шу куни Х.Шукуруллаев ҳушёр ҳолатда, хизмат кийимида бўлган. У вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан, «Пахта-2022» тадбирлари муносабати билан Зарбдор тумани, «Янгикент» маҳалласида ташкил этилган назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган.

32 ёшли Х.Шукуруллаев ички ишлар органларида 2020 йилдан, эгаллаб турган лавозимида 2022 йилнинг январь ойидан буён хизмат қилиб келган, ҳаракатдаги интизомий жазоси бўлмаган.

Ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда, текширув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: 12:15 07.10.2022. Ўқилди: 2791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!