Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда ғалладан бўшаган ерни ёқиб юборган фуқарога чора кўрилди

Жиззахда ғалладан бўшаган ерни ёқиб юборган фуқарога чора кўрилди

Жиззах вилоятида ғалладан бўшаган майдонларнинг ёқиб юборилишини бартараф этиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Арнасой тумани Экология инспекцияси томонидан олиб борилган рейд тадбирларида “Олтин водий” МФЙ Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаро М.А. томонидан ғалладан бўшаган 2,5 гектар ер майдони ёқиб юборилганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг уч баравари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, фуқаро томонидан табиатга 3 миллион 434 минг 296 сўм зарар етказганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузар жами 4 миллион 454 минг 296 сўм тўлайди.

Киритилди: 21:08 08.07.2024. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!