Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Жиззахда ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро К.С.нинг Жиззах вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, фуқаро И.М. Бахмал тумани "Вадиган" маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган умумий 15 гектар бўш ер майдонини 160 млн. сўмга сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали ер майдонига оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 15 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Киритилди: 15:33 08.02.2023. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!