Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда бировнинг хотини билан қўлга тушгани айтилган "участковой" ишдан бўшатилди

Жиззахда бировнинг хотини билан қўлга тушгани айтилган "участковой" ишдан бўшатилди

“Участковойни бировнинг хотини билан ушлашди” изоҳи билан видеотасвирлар ижтимоий тармоқда тарқалгандан сўнг Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов назоратида хизмат текшируви ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритиш чоралари кўрилди.

Суриштирув давомида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган.

Ўрганиш ишлари давомида капитан Ж.Х.нинг Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузганлиги аниқланиб, ходим ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди.

Шунингдек, Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимларига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун интизомий чоралар қўлланилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуни қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 19:21 17.02.2023. Ўқилди: 6089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!