Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда бир нечта уйни сел босди (ФОТО)

A A A
Жиззахда бир нечта уйни сел босди (ФОТО)

Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди. Натижада "Оққўрғонлик", "Тинчлик", "Ҳ.Олимжон", "Улуғбек" ҳамда "Зиёкор" маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирди.

Жиззахда бир нечта уйни сел босди (ФОТО)

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.

 

Киритилди: 16:32 14.05.2020. Ўқилди: 4522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар