Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда беморни кўргани борган шифокор дўппосланди

Жиззахда беморни кўргани борган шифокор дўппосланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тез тиббий ёрдам бўлими шохобчаси шифокори М.Х. навбатдаги чақирувга йўл олганида кўп ўтмай ўзи беморга айланишини хаёлига келтирмаган эди. Қисқаси, тиббиёт ходими туманинг Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги турар жойга тунги соат 23.30 да етиб борганида уйдан чиқиб келган Д.О. беморни кўрсатиш ўрнига “Нега хабар тушгандан сўнг ўз вақтида келмайсан”, дея шифокорга тан жароҳатлари етказган. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Жабрланувчига ёпиқ краниофациал травма, бош мия лат ейиши, бурун суяги ёпиқ синиши, бурун соҳаси урилиб йиртилган жароҳати, бош-энса тепа, пешона соҳаларининг юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 16:02 09.03.2021. Ўқилди: 3140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!