Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда автофалокат: ҳайдовчи касалхонага ётқизилди

Жиззахда автофалокат: ҳайдовчи касалхонага ётқизилди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида жорий йил 22 май куни Андижон вилояти Шахрихон туманида яшовчи 33 ёшли А.Ж. ўзига бириктирилган “Дамас” русумли автомашинасини “Тошкент-Термиз” йўлининг 969-км.да бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган, 23 ёшли Б.А. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автомашинаси чап ён қисмига урилиб тўхтаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, шу вақтда “Volvo” русумли юк автомашинасининг орқасдан ҳаракатланиб келаётган, 34 ёшли А.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина “Volvo” юк автомашинасининг орқа томонига келиб урилган. Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси 24 ёшли И.У. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:33 23.05.2019. Ўқилди: 1665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!