Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззах вилояти ҳудудида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ «Сўлоқли» маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент—Термиз М-39 йўлининг 998-километрида Yutong автобуси Howo русумли юк машинаси орқасидан урилган.

Оқибатда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманларида яшовчи икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи уч киши ҳамда бир нафар Франциялик фуқаро турли даражада жароҳатлар олган.

Айни пайтда тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли муолажалар кўрсатилмоқда. Автобуснинг бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўриляпти.

Киритилди: 11:34 13.04.2024. Ўқилди: 1402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!