Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда 37 нафар боғча боласи заҳарланди

Жиззахда 37 нафар боғча боласи заҳарланди

9 октябрь куни соат 9:00 лардан 16:00 гача бўлган вақт давомида Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчилари иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши ва ҳолсизлик каби шикоятлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

Шифокорлар томонидан ўтказилган эпидемиологик сўров жараёнида мурожаат қилиб келган болалар 2025 йил 8 октябрь куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотларни истеъмол қилишганлиги аниқланиб, уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационар равишда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига кўра, Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида оммавий захарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормаларининг бузилиши ҳолатлари мавжудлиги сабабли инсон организмида ошқозон-ичак ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 10:45 10.10.2025. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!