Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари иш юритувида болаларнинг моддий таъминоти ва алимент ундируви билан боғлиқ 14 мингга яқин ижро ҳужжатлари мавжуд. Жорий йил бошидан буён уларнинг 900 дан зиёди тамомланган ва тугатилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар фойдасига 22,6 млрд сўм миқдорида алимент қарздорлиги ундирилди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаган 263 нафар қарздор шахсга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун судларга юборилди. Шунингдек, маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган 8 нафар қарздорга нисбатан жорий йилнинг январь–февраль ойларида жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилди.

Шу билан бирга, алимент тўловларини тўламасдан қасддан бўйин товлагани учун муқаддам қидирув эълон қилинган 323 нафар қарздордан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 122 нафари аниқланди.

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!