Жиззах шаҳрининг Раваллиқ маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро 2022 йилда тижорат банкидан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида 1 125 бош чорва мол сотиб олиш учун кредит олган. Лекин маблағни мақсадли ишлатмаган ва шу боис 4 март куни унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида унинг яшринган жойи аниқланган. У қайнотасининг Жиззах шаҳар Оққўрғон маҳалласидаги уйи ертўласидан топилди ва ҳибсга олинди.