Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси бўлим назоратчиси С.Э. “I.S.” МЧЖ раҳбари О.нинг ишончига кириб, МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехини электр энергиясига улаб бериш ва келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилиб туриш эвазига жорий йилнинг май-июль ойларида 400 АҚШ доллари ва 2 млн сўмини қўлга киритиб, яна 3 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.