АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Украинага яширинча ташриф буюрди. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.
Нашрга кўра, Салливан АҚШ Конгрессининг ҳарбий ёрдам бўйича янги сўровини тасдиқлаш кечикаётган бир пайтда Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлашига ишонтириш учун Киевга келган.
"Биз бунга эришамиз ва Украинага ёрдам берамиз", — дея Салливаннинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.