Жерар Депардье Украинадаги воқеаларга қарамай ўзини россиялик деб билишда ва рус маданиятини севишда давом этмоқда.
Бу ҳақда Россия фуқаролигига эга француз актёри “Augsburger Allgemeine” газетасига маълум қилди.
“Мен учун ҳеч нарса ўзгармади... Агар мен бирор мамлакатни севсам, бу ҳар доим унинг маданияти учун”, - дея қўшимча қилди актёр.