Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

ЖЧ финалидан сўнг Месси ва Мбаппе либосининг сотуви 200 фоизга ошди

ЖЧ финалидан сўнг Месси ва Мбаппе либосининг сотуви 200 фоизга ошди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг футболкалари сотуви 2022 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин ўсди.

"ПСЖ"нинг тижорат бўлими ҳисоботида айтилишича, жаҳон чемпионати финалидан кейин бу рақамлар 200 фоизга ошган. L'Equipe маълумотларига кўра, савдоларнинг 40 фоизи АҚШ буюртмаларига тўғри келади.

Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни пенальтилар сериясида 3:3, 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Месси иккита гол урди, Мбаппе эса хет-трик қайд этди. Финал баҳсида Анхель Ди Мария ҳам гол урди.

Месси турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди, Мбаппе эса энг яхши тўпурарга айланди.

Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда чемпионликни қўлга киритишган.

Киритилди: 09:46 21.12.2022. Ўқилди: 2167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!