Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Испания Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

ЖЧ-2026. Испания Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Жаҳон чемпионати-2026 "H" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Испания — Саудия Арабистони баҳси якунланди. Атланта шаҳридаги "Мерседес-Бенц Стэдиум"да бўлиб ўтган учрашувда испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 10-дақиқада Ламин Ямаль томонидан очилди. Бу гол 18 ёшли футболчи учун жаҳон чемпионатларидаги дастлабки гол бўлди. 21-дақиқада Микель Оярсабаль жамоасининг устунлигини оширган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб дубль қайд этди. Иккинчи бўлимда саудиялик ҳимоячи Ҳассан Ал-Тамбакти ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан кейин Испания терма жамоаси 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Саудия Арабистони эса 1 очко билан сўнгги поғонада қолмоқда.

Жаҳон чемпионати-2026. "H" гуруҳи, 2-тур
Испания — Саудия Арабистони — 4:0
Голлар:
Ямаль 10, Оярсабаль 21, 24, Ал-Тамбакти 49 (автогол).

Киритилди: 07:37 22.06.2026. Ўқилди: 1460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда